Туманимизда «Микролойиҳалар ярмаркаси» ташкил этилди
Куни кеча аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида «Микролойиҳалар ярмаркаси» бўлиб ўтди. Унда 10 дан ортиқ тижорат банклари ҳамда 60 ортиқ микролойиҳа қилиш истагида бўлган фуқаролар қатнашди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида иштирок этган 40 нафар шахсларнинг таклифлари ижобий ечим топиб, уларга банк томонидан имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиладиган бўлди.
Шунингдек, 14 нафар фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал этилиб, 6 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Маълумот учун, бундай «Микролойиҳалар ярмаркаси»ни ўтказиш ортидан ҳар бир маҳаллада 10 тадан микролойиҳаларни шакллантириш ҳамда уларни тегишли муддатларда тўлиқ ишга тушириш кўзда тутилган.