Туманимизда коммунал соҳани яхшилаш учун бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, марказий поликлиника ва 1-сонли туғруқ комплексида 2 км узунликдаги кабель юқори кучланишли янгисига алмаштирилди. Шунингдек, «Янги Дархон» маҳалласида 2 дона янги 400/10 кВа ГКТП туридаги трансформатор пункти ўрнатилиб, узунлиги 10.9 км бўлган, замонавий СИП туридаги кабель тармоқлари тортилди.
Туманда электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари давом этади.