info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар бир кун ҳам тўхтагани йўқ

timeicon 27-12-2021

Биласизми? Биз 1 дақиқада 5-6 литргача кислород ютамиз ва карбонад ангидрид чиқарамиз. 24 соат яъни бир кунда бу рақамлар 7200дан 8600 литргача етади.

Бир кишига етадиган кислород миқдори 22 та дарахт ҳисобига тўғри келар экан. Шу сабаб ҳам туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар бир кун ҳам тўхтагани йўқ.

Бугун лойиҳа доирасида туманимизнинг Мирзо Турсунзода кўчасига 90 туп эман кўчати ва Софдил кўчасига 100 туп ҳинд сирени кўчатлари экилди.

Яхши ниятлар билан экилган бу ниҳоллар келгусида туманимизнинг чиройига чирой қўшиши, шубҳасиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech