Хабарингиз бор, туманимизда «Янгиҳаёт китобсеварлар клуби» ўз фаолиятини бошлаган эди.
Китобсеварлар клубининг иккинчи машғулотида Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг «Навоий» романи муҳокама қилинди. Машғулотга навоийшунос олим, филология фанлари номзоди, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи илмий ходими Юсуфжон Турсунов таклиф этилди ва ўқувчиларнинг саволларга батафсил жавоб берди.
Машғулот сўнгида олим томонидан таржима қилинган «Муҳокамат ул-луғатайн» асари клуб аъзоларига тарқатилди.