info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Туманимиз фахри

Туманимиз фахри
timeicon 28-04-2025

Солиҳа Абдусамадова — 10 ёшда. Туманимизнинг “Янги Умид” маҳалласида истиқомат қилади. У икки йилдан буён мусиқанинг фортепиано йўналиши билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

Солиҳа яқинда бўлиб ўтган ИИ Халқаро "Спринг Соунд" болалар ва ўсмирлар ижоди танловининг фортепиано йўналишида ўз ёш тоифаси бўйича 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, у 2024-йилда ўтказилган Халқаро “Мусиқа Наволари” танлови ҳамда бошқа кўплаб нуфузли мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

Ёш истеъдод соҳиби фортепиано бўйича халқаро танловларда иштирок этиб, Гран-при мукофотларини ютишни орзу қилади. Бундан ташқари, у дизайнерлик соҳасига ҳам қизиқади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech