info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Туманимиз ёшлари халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Туманимиз ёшлари халқаро мусобақада ғолиб бўлди
timeicon 11-05-2024

Туманимиз ёшлари халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржаҳ шаҳрида «Ментал арифметика» бўйича халқаро олимпиада бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро мусобақада 20 та давлатдан келган 2000 нафар иштирокчилар сафида туманимизнинг 122-мактабгача таълим ташкилотининг жажжи ўғил-қизлари ўз ақлий салоҳиятини намоён этишди. Олимпиаданинг иккинчи босқичи якунларига кўра ўзбекистонлик ёшлар мутлақо ғолиб деб топилди.

Қувонарлиси, ҳозирда ёш чемпионларимиз Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтувчи навбатдаги мусобақаларга алоҳида тайёргарлик кўришмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, 122-МТТни эришган ютуғи ва халқаро мусобақада Ватанимиз шарафини юксак поғонага олиб чиққани билан муборакбод этамиз!

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech