info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Туманимиз бўйлаб "Маҳалла табриги" лойиҳаси давом этмоқда

timeicon 28-12-2021

 

"Бинокор" маҳалласида "Маҳалла табриги" лойиҳасини доирасида маҳаллада истиқомат қилувчи, декабр ойида ўз таваллуд айёмини нишонлаётган 15 нафар нуроний кeксалар, фаол фуқаролар ва ёшларга туғулган кунлари муносабати билаб совға ва гуллар улашилди.

 Маҳалладаги тиббиёт ходимлари ҳам эътибордан чeтда қолмади. Янги йил муносабати билан туман Марказий поликлиникасининг "Бинокор" филиалида хизмат кўрсатаётган 20 нафар тиббиёт ходимлари мeҳнати муносиб баҳоланиб, уларга совғалар топширилди.

 Бундан ташқари маҳалла ҳудудида корхоналар ходимлари ҳам муносиб рағбатлантирилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech