info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Тумандаги бир нечта ижтимоий соҳа объектларининг бугунги ҳолати бўйича ўрганиш ишларини олиб боришди

timeicon 09-02-2023

Бугун Тошкент шаҳар прокурори бошчилигида туман сектор раҳбарлари тумандаги бир нечта ижтимоий соҳа объектларининг бугунги ҳолати бўйича ўрганиш ишларини олиб боришди.

Дастлаб, "Янги Дархон" маҳалласидаги 16 қаватли уйларнинг ҳолати ўрганилди. Қурилишнинг коммунал тизими, аҳоли учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, 122-ДМТТга борилди. Мактабгача таълим ташкилотининг санитар-гигиеник ҳолати, иссиқлик тизими ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Ташрифнинг навбатдаги манзили 12-автопарк бўлди. Масъуллар билан бирга автобуслар қатнови бўйича амалга оширилиши керак бўлган масалалар, автопаркдаги мавжуд шароитлар муҳокама қилиниб, режалар тузилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech