Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг топшириғига асосан, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига бириктирилган вазирлик ва идоралар иштирокида туманни ҳар томонлама ривожлантиришга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бугунги кунда секторлардаги ишчи гуруҳлар томонидан туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, соҳага тегишли масалаларни жойида ҳал этиш, зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ўрганишлар ўтказиб, аниқ манзилли рўйхатлар шакллантириш бўйича вазифа ва топшириқлар берилди.