Туман ҳокимлигида идоралараро ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот ҳамда коммунал соҳа раҳбарлари, маҳаллада фаолият юритаётган бошқарув сервис компания масъуллари иштирок этдилар.
Йиғилишда ишчи гуруҳи томонидан туманда ободонлаштириш, коммунал хўжалик, санитария-эпидемиология, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳалари фаолиятини жадаллаштириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш, мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини ташкил этиш ва шу каби қатор масалалар бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.