info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги эллик тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

timeicon 27-05-2023

Туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги эллик тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда 2022–2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг ижроси, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида қилинаётган ишлар, ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилишини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида масъулларнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, “Темир дафтар”ни юритиш орқали моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш ҳамда маҳаллий бюджетнинг 2023-йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш ҳақида сўз юритилди. Янгиҳаёт тумани ҳудудида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш масаласи муҳокама қилинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech