Туман ҳокимлигида 30 та маҳалла ҳотин-қизлар фаоллари учун ўқув-семинари ташкил этилди.
Унда маърузачилар томонидан турар-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби, “Аёллар дафтари” билан ишлаш, хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оилада ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий тарбияни юксалтириш, низоли оила вакиллари билан индивидуал ишлаш каби мавзулар ўртага ташланди.
Семинар сўнггида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.