info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Туман ҳокимининг ўринбосари ижтимоий обйектларда ўрганиш олиб борди

timeicon 09-07-2025

Бугун туман ҳокимининг ўринбосари бир қатор умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, 2025/2026-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммоларни ўрганди.

Дастлаб, масъул раҳбарлар 333- ва 292-сонли умумтаълим мактабида амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари, синфхоналарнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, келтирилган жиҳозларнинг сифати ҳамда ўқувчилар учун яратилаётган шароитлар билан танишди.

Шундан сўнг, 581- ва 584-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, тарбияланувчилар учун яратилган имкониятлар ўрганилди.

Шунингдек, жойлардаги ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ишларни жадаллаштириш ҳамда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech