Янгиҳаёт туман ҳокимлигида туман ҳокимининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда коммунал соҳа раҳбарлари ва бошқарув сервис компаниялари бошлиқлари иштирок етди. Янгиҳаёт туманида қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши натижасида юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан бартараф етиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, коммунал соҳада коррупсия ҳолатларининг олдини олиш, иш жараёнида белгиланган хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя етиш, аҳоли томонидан йўлланган мурожаатларни ўз вақтида ҳал етиш бўйича топшириқ берилди.