info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан туманимиздаги лойиҳалар кўздан кечирилди

timeicon 21-07-2022

Бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан туманимиздаги ҳоким ёрдамчилари кўмагида амалга оширилган лойиҳалар кўздан кечирилди.

Унга кўра, “Гулшанобод” МФЙ ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан амалга оширилган лойиҳа – нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишилди. Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси кўмагида мазкур НМТТга имтиёзли кредит ажратиш жараёни кетмоқда.

Яна шундай НМТТ “Янги Чоштепа” маҳалласида ҳам ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар, хусусан, ўйингоҳ, ётоқхона, ошхона кўздан кечирилди.

“DAVO PROFI” тиббиёт марказига ҳам “Янги Турмуш” МФЙ ҳоким ёрдамчиси кўмагида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 225 млн. сўмлик имтиёзли кредит тақдим қилинган. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари билан бирга мазкур тиббиёт марказида яратилган шарт-шароитлар, тиббиёт ускуналари, янги бинонинг қурилиш жараёни ўрганилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech