Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг навбатдаги ташрифи "Гулшанобод" ва "Чортоқ" маҳаллаларига бўлди.
Даставвал, "Гулшанобод" маҳалласида қад ростлаётган мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш жараёнлари билан танишилди ва бинонинг ички томонини таъмирлаш, қурилишни якунлаш каби масалалар муҳокама этилди.
Шу билан бирга, масъуллар "Чортоқ" маҳалласидаги янгитдан қурилаётган 333-умумтаълим мактабига ҳам бориб, қурилишнинг сифатини кўздан кечиришди.