Туман ҳокими ўринбосари иштирокида тадбиркорлар учун қабул ташкил этилди.
Унда 20 га яқин тадбиркорлар иштирок этиб, турли тадбиркорлик масалалари бўйича мурожаат қилишди. Хусусан, тадбиркорлардан бири болалар учун стадион қуриш масаласида, яна бири йўлни таъмирлаш масаласида, шунингдек, коммунал соҳа, солиқ ва шу каби бошқа йўналишлар бўйича мурожаат қилди.
Туман ҳокими ўринбосари тадбиркорлар учун туманимизда амалга ошириш мумкин бўлган истиқболли лойиҳалар ҳақида сўзлади. Шунингдек, бугунги кунда улар учун яратилган имкониятлар ва имтиёзларга тўхталиб, туманнинг инвестицион ва иқтисодий кўрсатгичини оширишда уларнинг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлади.