Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси, туман ҳокими ўринбосари ҳамда мутасадди вакиллар иштирокида мамлакатимизда давлат тилининг нуфузини янада ошириш ва ижроси юзасидан семинар йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари Янгиҳаёт тумани ҳақидаги муҳим маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, туман ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берди.