Куни кеча туман ҳокими «Тошкент» маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйлар ва «Ёрқинҳаёт» маҳалласида қад ростлаётган сузиш ҳавзаси ва меҳмонхонанинг қурилиш жараёнлари билан танишди.
Қурувчилар билан сухбатда туман ҳокими қурилиш нормалари, сифати ва муддатига жиддий эътибор қаратиш, аҳоли учун қулайликлар яратиш бўйича сухбатлашди, ишларни жадаллаштириш бўйича уларга тегишли кўрсатмалар берди.