Туман ҳокими томонидан ёшлар етакчиларининг фаолияти сарҳисоб қилинди
Гап шундаки, куни кеча туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда 2024 йил давомида ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, уларнинг жорий йилдаги асосий вазифалари белгилаб берилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида кам таъминланган оилалар фарзандларини касб-ҳунарга жалб этиш, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш каби долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида туман ҳокими ёшларни хатловдан ўтказиш жараёнига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва ҳар бир маҳаллада маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича кўрсатма берди.