Куни кеча туман ҳокими «Ташаббус» маҳалласидаги пробация ҳисобида турган ёшлар билан учрашди.
Туман ҳокими ҳар бир ёш билан бирма-бир сухбатлашиб, мавжуд муаммолари ва шароитларини ўрганди.
Эслатиб ўтамиз, бундай учрашувлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йили 11 апрелда бўлиб ўтган «Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари»га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб ташкил этилмоқда.