Туман ҳокими «Орият» маҳалласида
Аввалроқ, туман ҳокими бошчилигида «Орият» маҳалласида бошқарув сервис компаниялари, туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда маҳалла «еттилиги» иштирокида навбатдаги саф йиғини ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Саф йиғинидан сўнг, туман ҳокими ушбу маҳалла ҳудудида амалга оширилаётган ододонлаштириш, тозлаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, ташриф давомида ҳоким ўринбосари, маҳалла раиси ва масъулларга маҳалла ободлиги йўлида қилинаётган ишларни янада юқори савияда ташкил этиш бўйича тавсия ва топшириқлар берилди.