Туман ҳокими туристик ҳудудга айлантирилиши мўлжалланаётган Меҳригиё кўчасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
24/7 режимида ишлаши режалаштирилган ушбу кўчада сайилгоҳ, амфитеатр, кўнгилочар ва хизмат кўрсатиш масканлари қурилиши режалаштирилган.
Туман ҳокими амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирар экан, қурилиш сифатига эътибор қаратиш кераклигини айтиб, лойиҳа бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.