info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Туман ҳокими корхоналар фаолияти билан танишмоқда

timeicon 27-05-2025

Бугун туман ҳокими "Файзли" маҳалласида жойлашган Жанубий саноат ҳудудида фаолият юритаётган корхоналарда ўрганиш ишлари олиб борди.

Ўрганишлар давомида автомобиллар учун филтрлар, пластмасса буюмлар, саноат ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фаолияти, ишлаб чиқариш қуввати ҳамда ишчиларга яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, туман ҳокими корхона раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Мулоқотлар давомида эса маҳсулот сифатига эътибор қаратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech