Бугун туман ҳокими Хушнуд маҳалласи ҳудудида қад ростлаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Ўрганишлар давомида туман ҳокими мутасадди қурувчилар билан суҳбатлашиб, аҳолига хонадонларни сифатли ва белгиланган муддатда топшириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, ҳудудда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган янги бунёдкорлик лойиҳалари билан танишилди.