Бугун 329-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими мактаб битирувчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида туман ҳокими ёшларга ҳаётий тажрибалари асосида қимматли маслаҳатлар бериб, бўш вақтни касб-ҳунар эгаллаш, билим олиш ва шахсий ривожланишга йўналтириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, мулоқотлар давомида хорижий тилларни чуқур ўрганиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда ёшлар орасида тарқалаётган зарарли иллатлардан огоҳ бўлиш лозимлиги айтиб ўтилди.
Тадбир якунида эса туман ҳокими мактаб қалдирғочларинг келгуси ўқиш ва ишларига зафарлар тилади.