info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Туман ҳокими «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ҳудудларни кўздан кечирди

timeicon 25-10-2023

Бугун туман ҳокими «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ҳудудларни кўздан кечирди.

Хусусан, «Янги дархон» маҳалласи Кичик халқа йўли кўчаси бўйлаб экилиши керак бўлган ҳудудга бориб, у ерни кўчат экиш ҳолатига зудлик билан тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, бугун Ўрмон хўжалиги агентлиги ва Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан туманимизга 4000 та павлония, терак, каталпа каби манзарали кўчатлар олиб келинди. Туман ҳокимлиги вазирликдан келган масъул билан сухбатлашиб, кўчатларни экиш, уларни парваришлаш бўйича фикр алмашди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech