Туман ҳокими ҳамда сектор раҳбари туманимизда жойлашган умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, уларнинг фаолияти, ўқувчилар ҳамда болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Хусусан, муассасаларда фавқулодда ҳолатлар юз берганда ўқувчи ҳамда тарбияланувчилар хавфсизлиги таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича фикр алмашилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, ўқувчи ҳамда тарбияланувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ташкил этиш бўйича ҳам таклифлар берилди.