info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича тадбир ташкил этилди

timeicon 12-04-2023

Туманимиздаги 66-оилавий поликлиникада туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва «Исроил инсон репродукцияси ва оила саломатлиги маркази» ҳамкорлигида оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича тадбир ташкил этилди.

Унда аёл репродукцияси, оила саломатлиги ҳамда бепуштлик ва репродукция билан боғлиқ муаммоларнинг ечимлари юзасидан малакали мутахассисларнинг фикрлари тингланди.

Шунингдек, оилалар ўртасида репродуктив саломатликни барқарорлаштириш ва фарзандсизлик сабабли ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан боғлиқ муаммолар ҳам тадбирнинг асосий мавзусига айланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech