Бугун 66-сонли оилавий поликлиникада Янгиҳаёт тумани фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш бўйича туман комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.
Унда мутасадди ташкилотларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ва ташкилот раҳбарларнинг шахсий масъуллигини ошириш бўйича масъуллар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.