Куни кеча туман ҳокимлигида туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи бошчилигида тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш Президентимизнинг 20 август куни «Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот» тадбири ўтказилиши муносабати билан ташкил этилди.
Унда тадбиркорларга очиқ мулоқотнинг мазмун-моҳияти, савол йўллаш тартиби тушунтирилиб, таклифлари муҳокама этилди.