Куни кеча туманимиздаги "Дўстлик" МФЙда Тошкент шаҳар прокурорининг маҳаллабай учрашувлар режасига асосан мазкур маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.
Учрашувда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари, туман прокурори ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок етдилар. Унда 15 нафар фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, мурожаатларни ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.
Мурожаатларни ҳал этиш ижроси бўйича Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари назорат олиб бориши таъкидланди.