Бугунги кунда шаҳримиз бўйлаб маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда, куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимлиги аппарат раҳбари Янгиҳаёт туманида бўлиб, «Дўстлик» ва «Марҳамат» маҳаллаларида ўрганиш ишларини олиб борди.
Ҳар икки маҳаллада ҳам «маҳалла еттилиги» ва бошқарув сервис компанияси билан мулоқот олиб борилиб, уларга ишларни тизимли ташкил этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ҳудудлар тозалигини сақлаш, бунда маҳалла аҳлининг ҳам фаоллигини ошириш ва шу каби масалалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни қисқа вақт ичида бартараф қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.