Бугун туман ҳокимлигида Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти, туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида саф йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда туманда криминоген вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт аниқлаш борасида ўтказиб келинаётган тезкор-профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш кераклиги ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, ички ишлар органлари фаолиятида мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, тегишли чоралар кўриш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.