Бугун Тошкент шаҳар ИИБ бошлиғи, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи, туманҳокими туманимизда жойлашган корхоналарга боришди.
Хусусан, "AРТИКУЛ AЗИЙA КAБЕЛ" МCҲЖ, "СУН ТЕХ" МCҲЖ ва "AГРО ТЕХ" МCҲЖ корхоналарида қуёш панелларини ўрнатиш бўйича корхонанинг имкониятлари билан танишилди.
Сўнгра, "Чортоқ" маҳалласидаги маданият саройида 200га яқин тадбиркорлик субъектларининг масъул ходимлари иштирокида йиғилиш бўлди. Унда электр энергияси билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишда қуёш панелларининг аҳамияти, корхоналарга босқичма-босқич қуёш панелларини ўрнатиш каби масалалар ҳақида сўз борди.
Шунингдек, йиғилишда ўз тақдимотлари билан иштирок етган қуёш панели ўрнатувчи корхоналар, хусусан, "AЛЛ СОЛAР" МCҲЖ ўз маҳсулотларининг афзаллик томонлари ҳақида маълумот берди.