Куни кеча Тошкент политехника техникумида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва тадбиркорлар иштирокида сайёр учрашув ташкил этилди. Бундан мақсад Янгиҳаёт туманида тадбиркорликни ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этишдан иборат.
Йиғилишда Тошкент шаҳар бошқармаларининг масъуллари тадбиркорлик субектларига яқиндан ёрдам бериб, иш ўринлари яратилиши ва муаммоларни ижобий ҳал қилишда ёрдам беришлари бўйича тегишли кўрсатмалар бердилар.
Шунингдек, йиғилишда иштирок этаётган «Ravshan Yodik Production» МЧЖдаги айрим муаммо ва камчиликлар кўриб чиқилди.