info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

«Тил – миллат кўзгуси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

timeicon 21-10-2023

Туманимиздаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида ўзбек тили байрами кунига бағишланган «Тил – миллат кўзгуси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Республика Маънавият-маърифат маркази Экспертлар комиссияси аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермухамедова, Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани кенгаши депутати, Республика маънавият-маърифат маркази Янгиҳаёт тумани бўлими масъуллари ва фаоллар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар она тилимизнинг ўзига хослиги, бугунги кунда давлат тилининг нуфузи ва мақомини ошириш борасидаги ислоҳотларга тўхталиб, ҳар бир ватан фарзанди ўз она тилини севиши, унинг қадр-қимматини жойига қўйишда фаол иштирок этиши зарурлигини, давлат идораларида давлат тилини ривожлантириш, давлат тилида иш юритишни ташкил қилиш ишларининг изчил давом эттирилаётганлигини алоҳида таъкидладилар.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech