info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ташкилотчилар томонидан совғалар улашилиб, самимий тилаклар билдирилди

timeicon 05-03-2022

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ҳамкорлигида Йўлдош маҳалласида истиқомат қилувчи аёл-қизларни 8 март “Халқаро Хотин-қизлар байрами” муносабати билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Ташкилотчилар томонидан совғалар улашилиб, самимий тилаклар билдирилди.

Ушбу маҳаллада яшовчи «Ёшлар дафтари»да турган Озода Шоймуродова учун бугун икки карра байрам. У яқинда тикувчилик йўналишида қисқа муддатли курсни тамомлади. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан фуқарога субсидия маблағлари ҳисобидан тикув ускунаси олиб бериш учун тавсиянома берилди. Озода Шоймуродова яқин орада ўзи ва ўзи қатори ёшларни банд қилишни ният қилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech