Бугун «Ташкент Индех» савдо мажмуасида туман ҳокимининг мутасадди раҳбарлар ва ходимлар билан йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар бўлими, миллий гвардия ва фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш мавзуси «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллалардаги хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилашга қаратилди.
Ҳоким туман аҳолиси ва меҳмонлари осойишталигини узлуксиз таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва профилактик тадбирларни маҳаллабай ўтказиш бўйича масъулларга топшириқ берди.