«Ташаббус» маҳалласи фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди
Куни кеча туман ҳокими «Ташаббус» маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи 10 нафар фуқаронинг муаммоларини жойига чиқиб ўрганди.
Сайёр қабул давомида тадбиркорлик учун жой ажратиш, кантракт тўловини қоплаб бериш, суғориш тизимини улаш, БСК ҳамда тиббий масалаларда амалий ва моддий ёрдам сўраб келган маҳалла аҳлининг мурожаатлари тингланди.
Аксарият муаммолар ечим топган бўлсада, вақт ва ўрганиш талаб қилувчи масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.