info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

“Тарихий қомусим — юртим қалқони!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди

timeicon 07-12-2022

Туманимиздаги 332-мактабда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Янгиҳаёт туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Тарихий қомусим — юртим қалқони!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси методик маркази бўлим бошлиғи сўзга чиқиб, давлатнинг дунё тамаддунидаги мавқеи ва обрў-эътибори унинг Конституцияси ва қонунларга риоя этиши билан белгиланишини таъкидлади. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан намойиш этилган бадиий чиқишлар меҳмонларга байрамона кайфият улашди.

Шунингдек, туманнинг энг салоҳиятли тарих ва ҳуқуқ фани ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech