"AKFA ASSEMBLY" МCҲЖда корхона масъуллари ва ходимлари учун “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ташкил этилди.
Унда Қонунчилик палатаси депутати ва Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгаши депутатлари иштирок этдилар. Тадбир давомида янги Конституциявий Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида йиғилганларга маълумот берилди.
Шунингдек, тарғибот фаоллари барча ходимларни 30-апрел куни бўладиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.