info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Танлов жараёнида туманда фаолият юритаётган мактабларнинг тарғиботчилари ўз фаолиятларини ёритиб бердилар

timeicon 12-04-2022

Маънавият ва маърифат маркази Янгиҳаёт туман туман бўлинмаси томонидан ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ўртасида “Энг фаол ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи” Республика танловинининг туман босқичи ўтказилди.

 Танлов жараёнида туманда фаолият юритаётган мактабларнинг тарғиботчилари ўз фаолиятларини ёритиб бердилар.

 Танловда 1-ўринни 3- умумтаълим мактабининг тарғиботчиси Зулфия Мўминова, 2-ўринни 329- умумтаълим мактабининг тарғиботчиси Равшан Қодиров, 3-ўринни 334- умумтаълим мактабининг тарғиботчиси Шодиева Салтанатлар эгаллаб, шаҳар босқичига 1-ўрин соҳибаси Зулфия Мўминова йўлланма олди.

 Ғолибларга Маънавият ва маърифат маркази Янгиҳаёт туман бўлинмаси томонидан фаҳрий ёрлиқ ва китоблар тўплами тақдим этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech