Туманимиз аҳолисининг муносиб турмуш шароитларда яшаши, мурожаатлари ўз вақтида ижобий ҳал қилиниши учун тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан коммунал соҳа ходимлари томонидан «Чорбоғ» маҳалласи Йўлдош-1 мавзеси, 18-уй олдида Д-76 мм бўлган 100 погонаметр иссиқ сув қувури алмаштирилмоқда. Маҳалланинг Қўрғонтепа кўчасида эса, оқава сув қудуғининг қопқоғи алмаштирилмоқда.Таъмирлаш ишлари яқин фурсатларда якунланади.
Туманимиз фуқароларини юзага келган носозликларни тўғри тушуниб, муаммоларни ҳамжиҳатликда бартараф қилишга чақирамиз!