Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида «Тамагирлик ҳолатларига мутлақо йўл қўймаслик ва коррупцияга қарши муросасиз курашиш» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Туман прокурори ўринбосари, туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи, молия бўлими бошлиғи, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ўринбосари, ҳоким ёрдамчилари қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Унда коррупция-жамият ривожига таҳдид соладиган асосий иллат эканлиги, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.