info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Таълим сифатини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда

Таълим сифатини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда
timeicon 21-01-2025

Таълим сифатини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда

Куни кеча туманимизнинг 329-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими, масъуллар ва мактаб директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда жорий йилда мактаб ва мактабгача таълим соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида бугунги кунда ёшлар ўртасида авж олаётган психотроп моддалар, гиёҳвандлик воситалари, турли ёд ғоялар таъсиридан уларни асраш, бунинг учун таълим муассасаларида профилактик тадбирларни кучайтириш ва шу билан бирга, ўқувчиларнинг дарс жараёнларида фаол иштирокини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида туман ҳокими мактабларда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчи ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича масъул идора раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech