Туманимиздаги Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникумида "Таълим сифатини ошириш ва ўқувчи-ёшларни таълимга жалб қилиш" мавзусида очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Бундан мақсад таълим сифатини оширишда инновацион педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш ва ўқувчи-ёшларда тадбиркорликка оид кўникмаларни шакллантиришдан иборат. Унда 2-, 3- ва 8-умумтаълим мактабининг битирувчилари иштирок этдилар.
Тадбир доирасида ўқитувчилар учун инновацион педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш мавзусида очиқ дарс ва семинар-тренинг ташкил этилди. Шунингдек, битирувчиларнинг техникумдаги қисқа муддатли курслар билан танишуви бўлиб ўтди.