info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Таклиф этилган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир руҳига янада файз қўшди

timeicon 05-01-2024

Куни кеча 32-умумтаълим мактабида тумандаги «Бердиёр ота» масжиди имом хатиби, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари, туман нуронийлари ва маҳалланинг фаол фуқаролари, ёшлар иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

«Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида бўлиб ўтган тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар шу вақтга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритиб, ёшларда ватанга дахлдорлик туйғусини шакллантириш, меҳр-оқибат, бугунги кундан шукроналик, миллий ва умуминсоний қадриятларни янада мустаҳкамлаш лозимлигини таъкидладилар.

Таклиф этилган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир руҳига янада файз қўшди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech