info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

«Янги Ўзбекистон ёшлар форуми-2022» доирасида тадбирларимиз давом этади

timeicon 16-02-2022

Тадбирларимиз давом этади.

Форум доирасида 330- ва 332-сонли умумтаълим мактабида турли спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтмоқда.

Кўриб турганингиздек, маҳалла ёшлар етакчилари ташаббуси билан ташкил этилган мусобақаларда ёшларимиз фаол иштирок этишмоқда.

«Янги Ўзбекистон Ёшлар форуми-2022» доирасида  маҳалладаги ёшлар етакчиси фаоллиги билан «Янги Умид» маҳалласи 329-мактабда «Беш муҳим ташаббус маҳаллада» шиори остида тадбир бўлиб ўтди


Форум доирасида туманимизнинг «Чоштепа» маҳалласи 32-умумтаълим мактабида маҳалладаги ёшлар етакчиси ташаббуси билан умумий сайл бўлиб ўтди.

«Ҳумо» маҳалласида спорт мусобақаларида маҳалла ёшлари ўзаро куч синашди

«Янги Ўзбекистон Ёшлар форуми-2022» доирасида туманимиздаги ишсиз ва битирувчи ёшларнинг «IMZO» корхонасига саёҳати ташкил қилинди. Ёшлар корхона фаолиятини яқиндан ўрганибгина қолмай, корхонадаги бўш иш ўринлари билан танишиш имконига эга бўлди.

Ёшлар форуми доирасида ўтказилаётган тадбирларнинг навбатдаги манзили «Олчазор» маҳалласи бўлди. Бу ерда шоир Бобур Бобомурод иштирокида ёшлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ижодий учрашув доирасида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бир қаторда, шеърият олами билан яқиндан танишишди.

Туманимизнинг «Дўстлик» маҳалласи ёшлари ҳам бугунги тадбирларда фаол иштирок этди.

Маҳаллада ёшлар фестивали  спорт мусобақалари, ҳарбий оркестр чиқишлари ҳамда миллий ўйинларимизни уйғунлаштирган ҳолда, кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди

«Ибрат» маҳалласи 8-умумтаълим мактабида ҳамда «Виқор» маҳалласи 2-умумтаълим мактабларида беш муҳим ташаббус йўналишларида турли мусобақалар бўлиб ўтди.

Шу билан бирга билимдон ўқувчилардан иборат жамоалар ўртасида «Заковат» интелектуал ўйини ташкил қилинди.

Янгиҳаёт тумани «Хўжа Учқун» МФЙ ва «Жалойир»МФЙ эса ёшлари билан биргаликда спорт ўйинлари кўтаринки руҳда ўтди

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech