Куни кеча Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида «Қари билганни пари билмас» мавзусида тадбир ташкил этилди.
Унда туман бош имом хатиби ва дин ишлари бўйича бош мутахассис иштирок этиб, нуронийларнинг ҳаётимиздаги ўрни, уларга ҳар қандай вазиятда ёрдам қўлини чўзиш кераклиги, шу билан бирга, интернетдаги ахборотларни саралаб кўриш, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун эҳтиёткор бўлиш ҳақида сўз юритди.
Тадбир сўнгида офицерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.